18:11 / 02.05.2015
2106

Boeing 787 Dreamliner самолётлари дастурдаги нуқсон туфайли бошқарувни йўқотмоқда

Фабрика ФорматовСнимок Kun.uz: Энг сўнгги русумдаги кенг фюзеляжли Boeing 787 Dreamliner самолёти 248 кун узлуксиз ишидан кейин бузилишларга бардош бериш режимига (техник қурилманинг бир ёки бир нечта таркибий қисмларининг бузилишидан кейин ўз фаолиятини сақлаб қолиш хусусияти) ўтиб қолмоқда, деб хабар бермоқда The Independent нашри. Бу режимга ўтиш махсус дастурий таъминот хатоси натижасида Boeing 787 самолётининг бошқарувни йўқотишига олиб келади. Boeing компанияси муаммо фақатгина лаборатория шароитларида кузатилаётганини ҳамда барча фойдаланилаётган самолётлардаги дастурий таъминот қайта юкланиши ва уларда бундай бузилишга йўл қўйилмаслигини таъкидламоқда. Бироқ шунга қарамай, ҳозирда Boeing компанияси Dreamliner учун янги дастурий таъминот яратиш устида иш олиб бормоқда. Маълумот учун, бугунги кунда дунёнинг турли авиакомпаниялари 250дан ортиқ Boeing 787 Dreamliner самолётидан фойдаланиб келмоқда. xab-2
Top