14:40 / 02.05.2015
5899

Миришкор туманидаги яширин цехлар фош қилинди

Kun.uz: Аҳолига сифатли ва истеъмол стандартларига мос келадиган ёғ-мой маҳсулотларини етказиб бериш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда ва бу борадаги қонунбузарлик ҳолатларига эса чек қўйилмоқда. Жумладан, яширин фаолият билан шуғулланувчи шахсларни фош этиш учун ўтказилган тадбирда Миришкор туманида яшовчи фуқаро Ботирбек Турдиев (исм-фамилия ўзгартирилган) уйида пахта чигитини қайта ишлаш билан шуғулланиб келаётгани аниқланди. Уй кўздан кечирилганда 1200 кг чигит, 1000 кг кунжара, 500 литр жувоз ёғи ва бошқа 4 млн 688 минг сўмлик турли маҳсулотлар топилган. Шунингдек, унинг қариндоши Эгамназар Турдиевнинг ҳам уйида қўлбола усулда чигитдан ёғ ишлаб чиқараётгани аниқланган. Тадбир давомида ундан жувоз ускунаси, 50 литр пахта ёғи, 200 кг чигит ва 1 млн 934 минг сўмлик бошқа товар-моддий бойликлари мусодара қилинган. Суд қоидабузарларга тегишли тартибда жазо тайинлаган. xab-4
Top