14:11 / 02.05.2015
2143

Моуриньо: "Мен совринларни 5 дақиқа нишонлайман"

16chelsea

Kun.uz: “Челси” бош мураббийи Жозе Моуриньо совринларни 5 дақиқа нишонлашини таъкидлади.

“Менда ҳар бир эришган совринимнинг нусхаси бор. Бироқ мени совринлар ва унинг нусхалари қизиқтирмайди. Доимо қоладиган нарса бу ҳиссиётлар, бирор бир ютуқни қўлга киритган вақтимдаги ҳаяжонларни хотирлаш. Мен бундай вазиятларнинг ҳар бирини ёдимда сақлайман. Мен совринни 5 дақиқа нишонлайман. Хотира ва эҳтирослар доимо ёдда қолади”, – деди Моуриньо.

Маълумот учун, “Аристократлар” 3 майда бўлиб ўтадиган Премьер лиганинг 35-турида “Кристал Пэлас”га қарши кечадиган учрашувда муддатдан олдин чемпионликни қўлга киритиши мумкин.

Top