Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 16:46 / 02.05.2015
2643
1 дақиқада ўқилади
Непалдаги зилзила қурбонлари сони 6621 кишига етди
Kun.uz: Непалдаги зилзила қурбонлари сони 6621 кишига етди. Бу ҳақда Непал полициясининг фейсбукдаги саҳифасида маълум қилинди.
Таъкидланишича, зилзила оқибатида 13 402 киши жароҳат олган.
Аввалроқ Россия Фавқолудда вазиятлар вазирлигининг яна битта самолёти Непалдан россияликларни эвакуация қилиш учун у ерга жўнатилиши маълум қилинганди.
Эслатиб ўтасмз, 25 апрель куни Непалда охирги 80 йил ичида энг кучли – 7,9 магнитудали зилзила содир бўлди.