12:01 / 02.05.2015
1766

Самарқандда ўқишни ташлаб кетган 168 нафар ўқувчи мактабга қайтарилди

Kun.uz: Самарқандда ўсмирлар ва ёшлар тарбиясига жиддий эътибор қаратиш борасида ишлар олиб борилмоқда.

Назоратсизлик ва қаровсизликнинг олдини олиш борасидаги тадбирлар орқали дарсларга бормай қўйган 168 ўқувчи таълим муассасаларига қайтарилди. 325 нафар ота-она болаларнинг хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатгани аниқланиб, уларнинг 180 нафари тегишли жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Huquq газетаси маълум қилган.

Шунингдек, ўтказилаётган маданий ва ижтимоий тадбирлар ёшлар онгига ижобий таъсир кўрсатаётгани қайд қилинди.

Вилоятда вояга етмаганлар томонидан жорий йилнинг биринчи чорагида содир этилган жиноятлар сони ўтган йилнинг шу вақтига нисбатан 10 фоизга камайган. Шу жумладан, ўсмирлар томонидан содир этилган жиноятлар миқдори 75 фоизга камайгани аниқланди. Ўсмирлар томонидан қотиллик, босқинчилик, талончилик, гиёҳвандлик ва безорилик жиноятлари амалга оширилмаган.

Ҳамкорликдаги ишлар натижасида вилоятнинг Жомбой, Иштихон, Нарпай, Нуробод, Тайлоқ, Оқдарё, Қўшработ, Пайариқ ва Пахтачи туманларида ўсмирлар томонидан умуман ҳеч қанақа жиноят содир қилинмаган. xab-4

Top