11:11 / 03.05.2015
1976

АҚШ Яманда БМТ бошчилигида музокаралар ўтказишни ёқлаб чиқмоқда

1005796721 Kun.uz: АҚШ Ямандаги ҳарбий тўқнашувларни тезлик билан тугатиш ва БМТ бошчилигида барча томонлар иштирокида музокаралар ўтказиш лозимлигини ёқлаб чиқмоқда, деб айтилмоқда Оқ уй берган баёнотда. Яман муаммосини ҳал қилиш муаммосини АҚШ президентининг ички хавфсизлик ва террорчиликка қарши кураш бўйича ёрдамчиси Лиза Монако ва БМТнинг Яман бўйича махсус элчиси Исмоил ул-Шайх Аҳмад муҳокама қилишди. “Лиза Монако АҚШ Ямандаги ҳарбий тўқнашувлардан БМТ бошчилигидаги ялпи музокараларга зудлик билан ўтишнинг муҳимлигини таъкидлаб ўтди ҳамда Исмоил ул-Шайх Аҳмаднинг барча уринишларини қўллаб-қувватлашни таклиф қилди”, дейилмоқда хабарда. Саудия Арабистони бошчилигидаги араб давлатлари коалицияси 26 мартдан 21 апрелгача Яман президентини ҳукуматдан четлаштирган “Ансор Аллоҳ” исёнчи шиа гуруҳига (ҳусийчиларга) қарши операция ўтказиб келди. Операция тугагани эълон қлиингандан кейин ҳам коалиция ҳусийчиларга зарба беришни давом эттирмоқда, натижада тинч аҳоли вакиллари жабр кўрмоқда. АҚШ операцияда очиқчасига иштирок этмасада, бироқ ахборот кўмаги бериб келмоқда. Бироқ охирги вақтда Вашингтон Яманда тинчлик музокараларини бошлаш лозимлигига борган сари фаолроқ ундамоқда. “АҚШ Яманнинг барча жамоатчилиги мамлакатни тинчлик билан бошқаришда муҳим рол ўйнашлари кераклигига қатъий ишонмоқда”, деб айтилмоқда баёнотда. Президент ёрдамчиси ялпи сиёсий ўтиш жараёни Яманга ўз кучларини Арабистон яриморолида “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳи билан курашга қаратишига имкон беришини таъкидлаб ўтди. Бундан ташқари, томонлар мамлакатдаги гуманитар вазиятни муҳокама қилдилар, Монако “АҚШ муҳтожларга озиқ-овқат ва дори-дармонлар ҳеч қандай тўсиқларсиз етказиб берилишини қўллаб-қувватлашини” таъкидлаб ўтди. БМТнинг Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, тўқнашувлар авж олган вақт – 19 мартдан бери Яманда 1,2 мингдан кўпроқ одам ҳалок бўлган ва 5 мингдан зиёдроғи яраланган. xab-4
Top