11:24 / 03.05.2015
2317

Балет раққосаси Майя Плисецкая вафот этди

1033649385 Kun.uz: 2 май куни машҳур балет раққосаси Майя Плисецкая 89 ёшида юрак хуружидан вафот этди. Большой театр бош директори Владимир Урин берган маълумотларга кўра, Плисецкая Германияда жон берган. Плисецкая кино ва телевидениеда кўп суратга тушган. Плисецкая яратган образлар “Рус балети усталари” (1953) кинофильм-концертида, “Оққуш қўли” (1957), “Букри от ҳақида эртак” (1961), “Анна Каренина” (1975) кинофильм-балетларида, “Хованщина” (1959) кинофильм-операсида, “Кармен”нинг кино- ва телеэкранизацияларида (1969, 1978), “Болеро” ва “Айседора” (“Рақс поэзияси” 1977), “Чайка” (1982), “Кучукли хоним” (1986) балетларининг телеэкраницазияларида муҳрланиб қолган. Плисецкая драматик актриса сифатида ҳам кўплаб роллар ижро этган: Александр Зархининг “Анна Каренина”сида (1968, Бетси Тверская княгиняси роли), Игорь Таланкиннинг “Чайковский”сида (1970, қўшиқчи Дезире роли), Иван Тургенев қиссаси бўйича олинган Анатолий Эфроснинг "Фантазия" телевизион фильмида, "Ташқи сувлар " (1976, Полозова роли), Ионас Вайткуснинг “Зодиак”ида (1985, рассом Микалоюс Чюрлениснинг илҳом париси роли). xab-4
Top