12:41 / 03.05.2015
1962

Кейт Миддлтон ва шаҳзода Уильям янги туғилган фарзандини оммага намойиш қилишди

Фабрика ФорматовScreenshot_3 Kun.uz: 2 май куни Лондон вақти билан соат 8:34 да шаҳзода Уильям ва унинг рафиқаси, Кембриж герцогиняси Кейт Миддлтон қиз фарзанд кўришди. Қизча дунёга келгандан кейин унинг бахтиёр ота-онаси 2,5 соат давомида у билан ёлғизликда қолди. Шундан кейингина бу қувончли воқеа ҳақида расман эълон қилинди. Шифохонага шаҳзода Уильям билан жуфтликнинг тўнғич фарзанди – шаҳзода Жорж ҳам келган эди. Бироздан кейин Шаҳзода Уильям ва Кейт Миддлтон Лондондаги Авлиё Мария шифохонасини янги туғилган малика билан бирга тарк этишди. Уларни ташқарида журналистлар ва омма кутиб турган эди. Миддлтон қўлларида оқ адёлга ўралган янги туғилган қиз фарзандини уларга намойиш қилгандан кейин бахтли оила ўз уйига йўл олди. Британ монархларининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида остига “Оиламизга хуш келибсан” деган ёзув ёзилган бу бахтли онлар муҳрланган сурат чоп этилди. Ҳозирча қизчага қандай исм қўйилгани номаълумлигича қолмоқда. Фабрика ФорматовScreenshot_7 xab-2
Top