10:25 / 03.05.2015
1775

Мэйвезер сентябрда ўзининг сўнгги жангини ўтказишини маълум қилди

CEDm6jDUkAA3LMQ Kun.uz: АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги “MGM Гранд” аренасида ярим ўрта вазн тоифаси WBC, WBA ва WBO йўналишлари чемпионлик камари учун филиппинлик Мэнни Пакьяога қарши жангда ғалаба қозонган Флойд Мэйвезер рингдан туриб, журналистларга интервью берди. "Мен енгилмас жангчиман. Ҳа, Мэнни Пакьяо менга муносиб рақиб экан, уни мақташгани бежизга эмаслигини кўрдим. У хавфли рақиб сифатида ҳаракат қилди. Аммо мен барчасини ҳисобга олиб қўйгандим", дейди боксчи. "Мен сентябрда яна бир жанг ўтказаман. Балки, эллигинчисини ҳам ўтказиб, 50та жанга 50та ғалабадан иборат чиройли статистикага эришарман", дея келгусидаги режалари ҳақида маълум қилди Мэйвезер. Эслатиб ўтамиз, 12 раунд давом этган жангда ҳакамлар Мэйвезернинг 118-110, 116-112, 116-112 ҳисобларида ғалаба қилганини маълум қилишди. Қайд этиш жоизки, у бу ғалабаси эвазига 180 млн доллар мукофот оладиган бўлди. 33 xab-
Top