Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 20:22 / 03.05.2015
2509
1 дақиқада ўқилади
Непал ҳукумати Катмандудаги аэропортга йирик самолётлар қўнишини тақиқлади
Kun.uz: Непал ҳукумати мамлакат пойтахти Катманду шаҳридаги аэропортга йирик самолётлар қўнишини тақиқлаш бўйича қарор қабул қилди. Бунга аэропортдаги учиш ва қўниш майдони ҳолатининг ёмонлашишидан сақланиш зарурати сабаб бўлган. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.
Ўз навбатида кичик ва ўрта ҳажмдаги самолётлар аввалгидек ҳаракатланишда давом этишлари мумкин бўлади.
Маълум қилинишича, мамлакатдаги ягона аэропортда атиги 10та самолёт учун ўрин мавжуд бўлиб, улар биргина учиш ва қўниш майдонидан фойдаланади.