Жаҳон | 17:52 / 03.05.2015
2505
1 дақиқада ўқилади

Покистонда тўй автобуси ёниб кетди

5545d0376f5bc Kun.uz: Покистонда тўйга меҳмонларни олиб кетаётган автобус йўлда ёниб кетди. Натижада автобус йўловчиларининг 11 нафари ҳалок бўлган, улардан 3 нафари болалар эди. Маҳаллий полицияга асосланиб, Dawn нашрининг хабар беришича, яна 34 нафар йўловчи турли даражадаги тан жароҳатларини олган. Маълум қилинишича, бу ҳодиса автобусдаги электр симларидаги юқори кучланиш туфайли келиб чиққан.

uy