Kun.uz: "Реал" "Ювентус"га қарши кечадиган биринчи учрашувда майдонга тушадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Унга "мадридликлар" ҳужумчиси Карим Бензема киритилмади.
Аввалроқ, Бенземанинг умумий гуруҳда машғулот ўтказишга киришгани ҳамда у "Ювентус"га қарши майдонга тушиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Рўйхатдан қуйидаги 20та ўйинчи жой олди: Дарвозабонлар: Касильяс, К. Навас, Пачеко Ҳимоячилар: Карвахаль, Арбелоа, С. Рамос, Пепе, Варан, Начо, Марсело, Коэнтрау Ярим ҳимоячилар: Роналду, Силва, Ильярраменди, Кроос, Хамес, Иско, Бэйл Ҳужумчилар: Чичарито, Хесе