15:42 / 04.05.2015
1701

ЕИИ давлатлари биотехнологиялар бўйича ҳамкорликни кенгайтиради

09890804

Kun.uz: Департамент директори Владимир Мальцевнинг сўзларига қараганда, айни кунларда ЕИИга аъзо давлатлар биотехнологияларни ривожлантириш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Жумладан, ўрта ва узоқ истиқболли дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва имзолаш кўзда тутилмоқда. Евросиё иқтисодий комиссияси саноат сиёсати департаменти биотехнологиялар соҳасидаги охирги ўзгаришларни кўриб чиқиб, таҳлилдан ўтказди, деб хабар беради BNews.kz ресурси. Ташкилот матбуот хизматининг маълум қилишича, таҳлил натижаларига кўра биотехнологияларни ривожлантиришнинг тўрт асосий йўналиши белгилаб олинган – фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, саноат ва экология. Шу билан бирга, Беларусь, Қозоғистон ва Россиянинг етакчи биотехнологик муассасалари мутахассислари соҳани тез суръатларда ривожлантириш учун қисқа истиқболли тезкор лойиҳаларни ишлаб чиқариш зарур эканлигини таъкидламоқда. Айтилишича, бу бозорнинг амалдаги конъюнктураси синовларига дош беришнинг йўлларидан биридир.

Top