Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 08:30 / 04.05.2015
2441
1 дақиқада ўқилади
Федерер Истамбулда 85-совринини қўлга киритди
Kun.uz: Туркиянинг Истамбул шаҳрида теннис бўйича Istanbul Open турнири Рожер Федерернинг ғалабаси билани якунланди. Сайёрамизнинг иккинчи ракеткаси мукофот жамғармаси 472,712 еврони ташкил этувчи турнирнинг ҳал қилувчи финал учрашувида уругвайлик Пабло Куэвасга қарши кортга чиқди.
1 соату 36 дақиқа давом этган финал баҳсида швейцариялик теннисчи дунё рейтингида 23-поғонани эгаллаб турган Куэвасни 6:3 ва 7:6 ҳисобида енгиб, бош мукофотга эга чиқди.
Қайд этиш жоизки, бу Федерернинг фаолиятидаги 85-соврин бўлди. Истамбулдаги ғалаба Рожерга 80 минг евро мукофот жамғармаси ҳамда 250 рейтинг очкосини тақдим этди.