Жаҳон | 15:28 / 04.05.2015
2699
1 дақиқада ўқилади

ИШИД хакерлари Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтини эгаллаб олди

21840

Kun.uz: ИШИД гуруҳи хакерлари Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтига виртуал ҳужум уюштиргани маълум бўлди. tengrinews.kz ресурсида маълум қилинишича, хакерлар сайтнинг бош саҳифасига YouTube сервисига юкланган диний мазмундаги видеолавҳани жойлаштирган. Бундан ташқари, видеонинг остига ИШИДни қўллаб-қувватлашга бўлган чақириқ жойлаштирилган. Жумладан, “барча мусулмонлар” АҚШ, Исроил ва араб давлатларига қаршилик кўрсатишга чорланган. Вазирлик матбуот котибининг маълум қилишича, техник ходимлар сайтни тиклаш қайта ишларини бошлашган.

Тайёрлаган:  rah