09:59 / 04.05.2015
1809

Коста-Рика қирғоқларида аммиак селитраси олиб кетаётган кема чўкиб кетди

_82746693_costaricapuntarenas4640515 Kun.uz: Коста-Рика ҳукумати мамлакат қирғоқлари яқинида кимёвий моддалар олиб кетаётган юк кемасининг чўкиши муносабати билан денгиз бўйи ҳудудларида фавқулодда вазият эълон қилди. Маълум қилинишича, кемада 200 тонна аммиак селитраси бўлган. Бу модда ўғитлашда ва портловчи моддалар ясашда қўлланади. Пунтаренас шаҳри яқинидаги 100 км ҳудудда фавқулодда вазият жорий қилинган; мутасадди шахслар бу ерда чўмилиш ва балиқ овлаш вақтинчалик тақиқланганлигини айтмоқда. xab-4
Top