09:37 / 04.05.2015
1820

Миср Ямандаги ҳарбий миссия узайтирилишини эълон қилди

Mideast Egypt Kun.uz: Миср ҳукумати Ямандаги ҳарбий миссияни 3 ойга узайтирди. Al-Arabia телеканалининг маълум қилишича, мамлакат мудофаа вазирлиги ўз қарорини “Форс кўрфазида, Қизил денгизда ва Мандоб бўғозида миллий хавфсизликни ҳимоя қилиш”га бўлган интилиш билан тушунтирган. Миср ҳарбий кучлари Ямандаги исёнчи хусийларга қарши курашаётган Саудия Арабистони бошчилигидаги коалицияда иштирок этмоқда. Айтилишича, бу қарорга келинишидан олдинроқ Саудия Арабистони, Қувайт ва БАА Мисрга бир неча миллиард доллар қарз тақдим этган. xab-2
Top