Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 15:33 / 04.05.2015
2267
1 дақиқада ўқилади
Непалдаги зилзила қурбонлари сони 7.3 минг кишидан ошиб кетди

Kun.uz: Непал полицияси яқинда мамлакатда содир бўлган зилзила қурбонлари ҳақидаги янги маълумотларни эълон қилди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги маълум қилмоқда. Ҳисоботда айтилишича, офат оқибатида 7365 киши ҳалок бўлган, харарланганлар сони 14 366 кишига етган. Бугун полиция ва кўнгиллилар кўчки остидан 100дан ортиқ жасадни чиқариб олган.