23:04 / 04.05.2015
2364

Қирғизистон Евро-Осиё иқтисодий иттифоқига киришга тайёр

109840

Kun.uz: Қирғизистон Евро-Осиё иқтисодий иттифоқига кириш учун “йўл харитаси”нинг барча бандларини бажарди. Бу ҳақда Қирғизистон бош вазири Темир Сариев маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

“Қирғизистоннинг ЕОИИга қўшилиши бўйича барча зарурий асослар тасдиқланди. Республикада ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ЕОИИ техник регламенти талабларига мослаштирилади ҳамда эркин равишда экспорт қилинади. ЕОИИда иштирок этиш биринчи кунларданоқ маҳсулотлар, капиталлар ва хизматларнинг эркин тарзда ҳаракатланишига ва меҳнат мухожирларимизнинг ишга жойлашишига имкон беради”, – деб айтди бош вазир.

Қирғизистон мамлакат ичида келишув ратификация қилингандан кейин ЕОИИга 8 майда кириши керак.

Аввалроқ, Қирғизистон ЕОИИга кириш бўйича “йўл харитаси” доирасида Россиядан 200 млн долларлик молиявий кўмакнинг биринчи траншини олиши маълум қилинганди.

Top