07:07 / 04.05.2015
5967

Собиқ Spice Girls гуруҳи қизлари Дэвид Бекхэмнинг 40 йиллик таваллуд аёмидаги кечада яна йиғилишди

spice-pic510-510x340-12473 Kun.uz: Ўтмишнинг машҳур Spice Girls номли британ гуруҳи аъзолари футболчи Дэвид Бекхэмнинг 40 йиллик таваллуд аёмидаги кечада яна бирга йиғилишди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар берди.

Собиқ “гёрлз-бэнд”нинг 5 ижрочисидан 4 нафари учрашуви гуруҳ аъзоси Виктория Бекхэмнинг турмуш ўртоғи Дэвид Бекхэмнинг Марокашда ўтган 40 йиллик таваллуд аёмидаги кечада содир бўлди.

Ижтимоий тармоқларда чоп этилган суратда гуруҳнинг 4 нафар аъзоси – Мел Си, Жери Холлиуэлл, Эмма Бантон ва Виктория Бекхэм уй бекалари тўғрисидаги сериалнинг юлдузи, актриса Ева Лонгория билан бирга акс этган.

Актриса Ева Лонгория сурат остига “Мен Spice Girls’нинг янги таркибидаман” деб ёзиб қўйди.

Кечада собиқ гуруҳнинг яна бир аъзоси Мелани Браун иштирок этмаган. xab-2

Top