Спорт | 12:04 / 05.05.2015
1828
1 дақиқада ўқилади

Линдси Вонн 2018 йилда Пхенчханда ўтказиладиган Қишки Олимпия ўйинлари элчиси бўлади

Фабрика ФорматовVonn claimed the overall FIS Alpine Ski World Cup Super-G and downhill titles for the 2015 season Kun.uz: Америкалик машҳур чанғичи ва олимпия ўйинлари ғолиби Линдси Вонн 2018 йилда Пхенчханда ўтказиладиган Қишки Олимпия ўйинлари элчилигига тайинланади. Insidethegames порталининг маълум қилишича, бу 6 май куни Сеулда ўтказиладиган маросимда эълон қилинади. 30 ёшли Вонн Пхенчхан-2018 нинг фахрий элчилигига тайинланадиган биринчи чет эллик спортчи бўлади. Айни пайтда у 2016 йилда Лиллехаммерда ўтказиладиган ўсмирлар Олимпия ўйинларининг халқаро элчиси ҳисобланади. Бундан ташқари, Корея тоғ-чанғи уюшмаси АҚШ тоғ-чанғи спорти ва сноубординг уюшмаси билан ўзаро ҳамкорлик бўйича шартнома имзолаши айтилмоқда. xab-1
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш