Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 10:21 / 05.05.2015
1998
1 дақиқада ўқилади
Марадона ФИФАда анархия ҳукм сураётганини таъкидлади
Kun.uz: Аргентиналик собиқ футболчи Диего Армандо Марадона ФИФАда бошбошдоқлик ҳукм сураётгани ва бунга ташкилотнинг амалдаги президенти Йозеф Блаттер айбдор экани ҳақида гапириб ўтди. У Рейтер нашрига берган интервьюсида ФИФАни танқид қилган.
"Футбол оламидаги ҳар ким ФИФАда бутунлай ҳокимиятсизлик ҳолати юзага келганини билади. Фақат Блаттер буни билмаяпти ёки ўзини билмагандай тутаяпти. Шунинг учун, мен ФИФА президентлиги учун сайловда унинг рақиби, Иордания шаҳзодаси Али ибн Ол Ҳусайн номзодини қўллаб-қувватлайман", дейди Марадона.
Эслатиб ўтамиз, ФИФА президентлиги учун сайлов жорий йилнинг 29 май кунида ўтказилади. Бу сайловда Блаттер ва иорданиялик шаҳзодадан ташқари Нидерландия футбол иттифоқи раҳбари Михаэл ван Праг ҳамда португалиялик собиқ футболчи Луиш Фигу ҳам ўз номзодини илгари сурган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш