Иқтисодиёт | 09:53 / 05.05.2015
9442
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Суғурта назорати давлат инспекциясига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Молия вазири Рустам Азимовнинг 1 майдаги буйруғига кўра, Жамшид Ризаев вазирлик ҳузуридаги Суғурта назорати давлат инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. UzReport’нинг хабар беришича, Жамшид Ризаев бунгача “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий компанияси бош директори ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.