Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 09:54 / 05.05.2015
2599
1 дақиқада ўқилади
Польша президентлигига номзодлардан бири Коморовскийни Россия билан муносабатларнинг ёмонлашувида айблади
Kun.uz: Польша президентлигига номзод Магдалена Огурек Wprost нашрига берган интервьюсида мамлакатнинг амалдаги президенти Бронислав Коморовскийни Россия ва Чехия билан муносабатларнинг ёмонлашувида айблади.
Унинг сўзларига қараганда, “Коморовский туфайли Россия матбуотида Польша уларнинг АҚШдан кейинги иккинчи душмани сифатида тасвирланади”.
Шунингдек, Огурек ИШИД гуруҳи фаолияти Польша учун катта хавф туғдираётганини маълум қилди.