16:04 / 05.05.2015
2366

Тошкентда ОАВ мустақиллигини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган халқаро анжуман ўтказилади

article15718-1-640x420 Тошкентда 11 май куни “ОАВ мустақиллигининг мустаҳкамланиши – сўз ва ахборот эркинлиги кафолати” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади. Бу ҳақда 12news.uz хабар бермоқда. Конференция ишида 30дан ортиқ миллий давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари ва 20дан ортиқ халқаро ташкилотлар ва хорижий элчихоналарнинг 100дан ортиқ экспертлари, шунингдек, мамлакатнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 50дан ортиқ ОАВ вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. Тадбир Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси, ЕХҲТ ва ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, К. Аденауэр фондининг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси ва бошқалар билан ҳамкорликда Ўзбекистон Электрон ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкил этилмоқда. Конференциядан кўзланган мақсад – ОАВ мустақиллиги, хусусан, иқтисодий мустақиллигининг асосий йўналишлари ва уни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишдан иборат.
Top