17:07 / 05.05.2015
2181

Тожикистоннинг ШҲТ давлатлари билан товар айланмаси 520 млн доллардан ошди

Kun.uz: Тожикистоннинг Шанхай ҳамкорлиги ташкилотига аъзо давлатлар билан товар айланмаси 2015 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра 521.6 млн долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Тожикистон иқтисодий тараққиёт ва савдо вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда cbc.az сайти маълумот бермоқда.

Вазирлик ходимларининг таъкидлашича, кўрсатилган маблағнинг асосий қисми Россия, Қозоғистон ва Хитой билан савдо алоқаларига тўғри келади. Россия, Қозоғистон, Хитой ва Қирғизистондан маҳсулот олиб кириш экспортга нисбатан анча кўпроқдир.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида товар айланмасининг ҳажми 1.7 млн долларни ташкил этиши айтиб ўтилди.

Top