12:54 / 05.05.2015
2775

Жангарилар Афғонистон ҳарбийлари постига ҳужум уюштирди

Badakhshan-operation2 Kun.uz: Афғонистоннинг шимоли-шарқида жойлашган Бадахшон вилоятида жангарилар афғон ҳарбийлари постига ҳужум уюштирди. Натижада 17 аскар ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бадахшон вилояти кенгаши раҳбари Абдулла Нажи (Abdullah Naji) маълумотига асосланиб Khaama Press агентлиги хабар бермоқда. Хабарда айтилишича, душанбага ўтар кечаси Вардуж аҳоли пунктидаги ҳарбийлар постига жангарилар ҳужум уюштирган. Яна 20 нафар аскар отишмалардан сўнг бедерак йўқолгани айтилмоқда. Ҳозирга қадар бирор гуруҳ мазкур ҳужум юзасидан масъулиятни ўз зиммасига олмаган. xab-5
Top