09:40 / 06.05.2015
1477

БМТ: Афғонистондан гиёҳванд моддалар оқими кучайиб бормоқда

БМТ гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси директори Юрий Федотов Ашхободда бўлиб ўтган Марказий Осиёда гиёҳвандлик назорати соҳасидаги минтақавий ҳамкорлик бўйича келишув Меморандумига аъзо мамлакатларнинг тўққизинчи учрашувида сўзлаган маърузасида Афғонистондан гиёҳванд моддалар оқими кучайиб бораётганини эътироф этди.
Унинг айтишича, 2014 йилда Афғонистонда 2013 йилга нисбатан 7 фоизга кўпроқ кўкнор экилган. Афюн ишлаб чиқариш эса 17 фоизга ошиб, 6.4 тоннани ташкил қилган.
Шунингдек, у БМТ Бош Ассамблеясининг гиёҳвандлик масалаларига бағишланган махсус сессиясига тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилди.
Учрашув якунларига кўра Марказий Осиё давлатлари томонидан 2015-2019 йилларда минтақавий ҳамкорлик декларацияси ва дастури қабул қилинди.

Top