Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 10:33 / 06.05.2015
2358
1 дақиқада ўқилади
Назарбоевнинг эски маслаҳатчиси лавозимни қайта эгаллади
Мухтор Қулмуҳаммад Қозоғистон президентининг маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Оқ Ўрда матбуот хизмати маълумот берди.
“Давлат раҳбарининг фармойишига мувофиқ Қулмуҳаммад Мухтор Аброр ўғли Қозоғистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси этиб тайинланди”, - дейилади хабарномада.
Мухтор Қулмуҳаммад 2014 йил мартидан буён президент маслаҳатчиси лавозимини эгаллаб келган. Жорий йилнинг март ойида у лавозимидан озод қилиниб, Назарбоевнинг сайловолди штаби раҳбарлигига тайинланган эди.