08:47 / 06.05.2015
11665

Ўзбекистонда банкларнинг тушлик вақти ўзгартирилди

Ўзбекистондаги тижорат банклари ва уларнинг филиалларида тушлик танаффус вақти ўзгарди. Бу ҳақда Facebook’даги “Потребитель.uz” гуруҳида хабар қолдирилган.

Хабарга Ўзбекистон Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари У. Мустафоев томонидан имзоланган қарор сурати илова қилинган. Унга кўра, “банклар ва уларнинг филиалларида тушлик танаффус вақтини соат 14:00дан 15:00гача этиб белгилаш тавсия этилган”.

Қарорда қайд этилишича, ушбу тавсия “аҳоли, корхона ва ташкилотлар, шу жумладан, тадбиркорлик субъектларига банк хизматларини кўрсатиш бўйича янада қулайликлар яратиш мақсадида” берилган.

Бунгача Ўзбекистондаги аксарият банклар 13:00дан 14:00гача тушлик танаффусига чиқарди.

Top