16:06 / 06.05.2015
2584

Ўзбекистонда уч ойда 17 мингдан ортиқ ёлғиз қариялар ва пенсионерларга ижтимоий ёрдам кўрсатилди

Ўзбекистонда 2015 йилнинг биринчи чорагида 17,5 мингдан ортиқ ёлғиз қариялар, пенсионерлар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар кўрсатилди.

Январь-март ойларида хайрия ташкилотлари маблағлари ҳисобидан ёлғиз пенсионерлар ва ногиронларга 1 миллиард сўмликдан ортиқ моддий ёрдам кўрсатилди.

5 мингга яқин ёлғиз қариялар ҳар ой давомида умумий қиймати 564 миллион сўмдан ортиқ бўлган озиқ-овқат тўпламлари билан таъминланди. 5,5 мингдан ортиқ ёлғиз қариялар бепул дори воситалари билан таъминланди.

Барча ёлғиз пенсионерлар ва ногиронлар диспансердан ўтказилди, ёрдамга муҳтожларига тегишли шароитларда ёрдам кўрсатилди. 200 нафар ёлғиз қариялар, пенсионерлар ва ногиронларнинг турар-жойи таъмирдан чиқарилиб, яшаш шароитлари яхшиланди.

Ҳисобот даврида эҳтиёжманд қарияларга 642та ногиронлик аравачалари, 272та эшитиш ускуналари, 117 жуфт қўлтиқтаёқ, 389та ҳасса бепул тарқатилди. 1 апрель ҳолатига 615 нафар уруш ва меҳнат фронти фахрийларига санаторийларга йўлланма берилган.

Бундан ташқари, 8,67 минг нафар қария ва ногиронларга Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги санаторийларида ҳордиқ чиқариш учун йўлланмалар берилган, 4,65 минг ногирон эса реабилитация марказларида даволанган.

Top