Россия ҳукумати Хитой билан халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақдаги хабар ҳукумат порталида эълон қилинди.
Шартномадан кўзланган мақсад Россия ва ХХР ўртасида ахборот хавфсизлиги бўйича ҳамкорликнинг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини яратишдир. Бундан ташқари, ҳужжатда ҳамкорликнинг асосий йўналишлари, принциплари, шакл ва механизмлари аниқ белгилаб берилган.