13:54 / 06.05.2015
2322

The Telegraph: Буюк Британия НАТОнинг ҳарбий машғулотларида ҳар қачонгидан фаол иштирок этмоқда

The Telegraph газетасида ёзилишича, Буюк Британия ҳарбий кучлари НАТО альянсининг Россия чегарасига яқин ҳудудларда ўтказаётган ҳарбий машғулотларда ҳар қачонгидан ҳам фаол иштирок этмоқда.
Бир неча кун муқаддам Норвегия қирғоқларида Dynamic Mongoose 2015 (“Ҳаракатчан мангуст 2015”) машғулотлари ўтказилаётгани хабар қилинган эди. Тадбир иштирокчилари душманнинг сув ости кемаларини аниқлаш ва йўқ қилишни машқ қилмоқда.
Газетада қайд қилинишича, машғулотлар Латвия яқинида Россия сув ости кемаларининг пайдо бўлиши ҳақидаги хабарлардан сўнг ўтказила бошлангани альянс аъзолари Россиянинг Болтиқбўйи давлатларига хавф солишидан хавотирда эканлигини кўрсатади.
Бундан ташқари, Британия қуролли кучлари Эстонияда ўтказилаётган “Типратикан-2015” ҳарбий-тактик ўқувларида ҳам қатнашмоқда.

Top