15:44 / 06.05.2015
2216

ВДНХ махсус муҳофаза қилинувчи табиий ҳудуд мақомидан маҳрум бўлди

Москвадаги ВДНХ кўргазма мажмуаси махсус муҳофаза қилинувчи табиий ҳудуд мақомидан маҳрум бўлди. Бу унинг ҳудудида кўчмас мулк объектларини барпо этиш имкониятини беради.
ВДНХнинг мақомини тугатиш тўғрисидаги қарор шаҳар бошқаруви томонидан 14 апрелдаёқ қабул қилинган эди, деб хабар қилади “Ведомости” газетаси.
ВДНХга тегишли 200.84 гектар ҳудуд “Останкино табиий-тарихий боғи” табиий ҳудудида таркибига кирар эди. Эндиликда унинг ўрнига ушбу ҳудудга Яуза водийсидаги умумий майдони 210 гектарга тенг 9та участка киритилади.
ВДНХ ОАЖ бош директори Владимир Погребенконинг фикрича, бу қарор кўргазма мажмуаси учун фойда келтиради. Унинг сўзларига қараганда, ВДНХ боғ эмас, жамоат муҳитидир, илгариги мақом эса унинг жамоатчилик жойи сифатида тўлақонли ишлашига халақит бераётган эди.
Ўз навбатида, адвокат Ирина Зайцеванинг айтишича, мақомдан маҳрум бўлган ҳудудда кўчмас мулк объектларининг қурилиши мумкин бўлади.

Top