10:29 / 06.05.2015
2158

Ходорковский сайловлар ёрдамида ҳокимият тепасига кела олмаслигини тан олди

ЮКОС компаниясининг собиқ раҳбари, россиялик мухолифатчи сиёсатчи Михаил Ходорковскийнинг таъкидлашича, у ҳеч қачон сайловлар натижасида ҳокимият тепасига кела олмайди.
Бу ҳақда у Meduza ресурсига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Менинг учун президентлик ҳаётий мақсад эмас, - дейди у. – Асосий мақсад мамлакатни ўзгартиришдир. Президентлик эса бир восита, холос... Шу боис тан оламан: мен ҳеч қачон сайловлар натижасига кўра ҳокимият тепасига келмайман. Мен шунчаки сайловда иштирок этмайман. Агар мамлакатда ҳокимиятга қарши сиёсатчи ғалаба қозониши мумкин бўлган адолатли сайловлар ўтказишнинг имконияти бўлса, демак, бу мамлакат деярли демократик давлатдир”.

Top