Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 18:48 / 07.05.2015
9412
1 дақиқада ўқилади
Алексис Санчес ўзбек паловининг мухлиси бўлиб қолди
Лондоннинг "Арсенал" жамоаси ҳужумчиси Алексис Санчес шаҳардаги ўзбек таомлари чойхонасига палов тановвул қилиш учун тез-тез ташриф буюриши маълум бўлди.
Фейсбукдаги Only in Uzbekistan гуруҳига буни тасдиқловчи суратлар ҳамда маълумотлар жойлаштирилган.
"Лондонда фаолият кўрсатувчи ўзбекистонлик Умар ва Воҳид исмли ака-ука ошпаз чилилик футболчи Алексис Санчеснинг дўстлари ҳисобланади. Бу ошпазлар палов орқали Санчеснинг кўнглига йўл топишган. Энди футболчи "Марварид" чойхонасига келиб, дўстлари билан ош устида суҳбат қуради", дейилади хабарда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш