12:21 / 07.05.2015
1985

Беларуслик футболчилар 416 метр чуқурликда футбол ўйнашди

6 май куни Беларуснинг "Шахтёр" (Солигорск) жамоаси Республика спелярия шифохонасида хайрия тадбирида қатнашишди. Бу ҳақда жамоанинг расмий твиттерида хабар қилинган.

 

Жамоа футболчилари бемор болаларни хурсанд қилиш учун улар билан 416 метр чуқурликдаги ғорда футбол учрашувини ўтказишган.

Ушбу ғаройиб ўйин 23:19 ҳисобида "Шахтёр" фойдасига ҳал бўлган.

Top