16:33 / 07.05.2015
2266

Буюк Британия элчиси Тошкент юридик университетида маъруза ўқиди

Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги эчлиси Жорж Эдгар 5 май куни Тошкент давлат юридик университетида “Буюк эркинликлар хартияси ва Буюк Британия конституциявий тизими” мавзусида маъруза қилди. Бу ҳақда 12news.uz хабар бермоқда.

1215 йил 15 июнида Англия қироли Иоанн Ерсиз ва унинг баронлари ўртасида Темза яқинида битим имзоланган эди. Ушбу битим тарихга Magna Carta ёки “Буюк эркинликлар хартияси” номи билан кирган.

Элчи Эдгар “Буюк эркинликлар хартияси”нинг дастлаб Англияда, сўнг бутун Буюк Британияда қонун устуворлигини ривожлантиришдаги ўрни ҳақида сўзлади.

Ушбу ҳужжатда тарихда илк бор қирол ҳаракатларини чеклаш ва унинг ҳаракатлари қонунга бўйсуниши кераклиги ҳақида ғоялар илгари сурилган эди.

Top