13:09 / 07.05.2015
2327

ФИФА рейтингида Ўзбекистон терма жамоаси 1 поғона кўтарилди

ФИФА томонидан миллий терма жамоалар учун навбатдаги рейтинг эълон қилинди. Ўтган ой ҳисобларига кўра Ўзбекистон МТЖ бир поғона юқорилаган ва айни вақтда 474 очко билан 72-ўринни эгаллаб турибди.
Осиё қитъасида эса терма жамоа 6-ўринни сақлаб қолди. Минтақа бўйича Эрон (689 очко) терма жамоаси 40-ўрин билан энг яхши натижа қайд этган бўлса, Япония (614 очко) миллий терма жамоаси 50-ўринни банд этган.
Шунингдек Осиё қитъаси бўйича Ўзбекистондан олдинги поғоналарни Жанубий Корея (57-ўрин, 575 очко), Австралия (64-ўрин, 531 очко) ва БАА (68-ўрин, 501 очко) эгаллаб турибди.
Энг юқори ўнликда эса ўтган ойдаги ҳолат ўзгармаган, биринчи ўрин ҳамон Германия терма жамоасига тегишли. Иккинчи ўринда Аргентина, учинчи ўринда эса Бельгия терма жамоаси жойлашган.

1 Германия 1687
2 Аргентина 1490
3 Бельгия 1457
4 Колумбия 1412
5 Бразилия 1354
6 Голландия 1301
7 Португалия 1221
8 Уругвай 1176
9 Швейцария 1135
10 Испания 1132

Top