Ҳиндистон шарқидаги Янги Банголия штатининг Ғарбий Миднапур округида жойлашган пиротехника заводида содир бўлган портлаш оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИАНС ахборот агентлиги хабар бермоқда.
“Жароҳатланганлар шифохонага ётқизилган, қурбонлар сони янада ошиши мумкин”, - маълум қилган маҳаллий полиция бошлиғи Бхарати Гош.
Портлаш сабаблари ҳозирча аниқланмаган. Корхона эгаси Ражан Майти яширинган. Айни пайтда уни полиция қидирмоқда.