08:00 / 07.05.2015
2009

Луис Энрике "Бавария" даражасидаги рақибга қарши қандай ўйнаш лозимлигини билганини айтди

“Барселона” клуби бош мураббийи Луис Энрике “Бавария”га қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Натижа жуда ҳам аъло. Биз финалга яқинлашдик. Жавоб ўйинида бошлаган ишимизни якунлаб қўйишимиз керак. Мен барчасидан мамнунман. “Бавария” бирорта хавфли вазият яратганини эслай олмайман. Фақатгина Левандовски биринчи бўлимда қулай вазиятга эга бўлганди”, - дейди Энрике.

"Биз бундай даражадаги рақибга қарши қандай ўйнаш лозимлигини билардик. Гвардиола ўз услубига ишонди, ўз навбатида биз ҳам. Месси эса барчани ҳайратлантиришда давом этди", дейди мураббий.

Top