09:12 / 07.05.2015
1981

Ўзбекистон ва Беларусь Ташқи ишлар вазирликлари Тошкентда учрашди

5-6 май кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Беларусь Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги навбатдаги консультациялар ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълумот берди.
Тошкентдаги учрашувда иштирок этиш учун мамлакатга Беларусь Ташқи ишлар вазирлиги Бош ҳуқуқий бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дмитрий Спрессов бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
Музокаралар жараёнида ҳамкорликнинг ҳуқуқий негизини кенгайтириш истиқболлари ҳамда амалдаги келишувлар ижроси масалалари кўриб чиқилди.

Top