21:46 / 07.05.2015
4118

Ўзбекистонда йирик корхоналардаги давлат улуши сотувга қўйилмоқда

Ўзбекистон хорижий инвесторларга мамлакатимиздаги 68 та йирик корхонадаги давлат ва хўжалик бошқаруви муассасалари улушини сотмоқда.  

Бу ҳолат Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб қўйилган.   

Қарорда Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси вазирликлар ва бошқармалар билан биргаликда бўшаб ётган ва битказилмаган қурилиш объектларига эга корхоналарнинг жамғармаларидаги давлат ва активларни таҳлил қилиб чиқди.  

Таҳлил натижаларига кўра, “реал иқтисодиётнинг тармоқ ва соҳаларида давлат иштирокини қисқартириш бўйича таклифлар” ишлаб чиқилди.

Давлат улуши хорижий инвесторларга сотилиши керак бўлган акционерлик жамиятлари таркибига мамлакатимизнинг йирик корхоналари, банк ва суғурта компаниялари кирган. Хусусан қуйидаги миқдорда активлар сотилади:

АО «Навоийазот» - 49%
АО «Кизилқумцемент» - 35,9 %
АО «Жиззах аккумулятор заводи» - 33%
«Туронбанк» - 63,1 %
«Алоқабанк» - 47,6 %
«Ўзагросуғурта» - 24,6 %
«Кафолат» - 15,5 %

Йирик саноат корхоналари активларидан ташқари, қарорда оммавий савдоларда биринчи навбатда хорижий инвесторларга 343 та акционерлик жамиятиининг шахсий мулки, давлат активлари ва хўжалик бошқаруви органлари улушини уларни модернизациялаш ва тенхик қайта жиҳозлаш, рақобатбардош маҳсулотни ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш мақсадида сотиш кўзда тутилган.

Ҳужжатга кўра, танлов асосида инвестицион мажбуриятларни қабул қилган ҳолда “нол” сотиб олиш баҳосида қуриб битказилмаган объектларни ҳам ўз ичига олган 512 та давлат мулкчилик объектларини сотиш назарда тутилган.

Бундан ташқари, давлат мулкчилиги объектларини ижарага олувчилар оммавий савдоларда тўлиқ шахсий мулкчиликка сотилаётган, инвестицион мажбуриятларни қабул қилган ҳолда “нол” сотиб олиш баҳосида сотилиши керак бўлган ёки қуриб битказилмаган объектларни сотиб олишда, шу жумладан нол сотиб олиш баҳосида, тасдиқланган шароитларда сотиб олиш имтиёзига эгалар.

Top