15:49 / 07.05.2015
2342

Си Цзиньпин Қозоғистонга келди

Хитой раҳбари Си Цзиньпин Қозоғистон пойтахти Остонага ташриф буюрди. Tengrinews.kz ресурсининг маълум қилишича, яқиндагина Оқ Ўрдада ХХР раҳбарини тантанали кутиб олиш маросими якунланган. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев уни қароргоҳ эшиклари олдида кутиб олди. Улар бир-бири музокара олиб борувчи делегацияларни таништиргач, ўзаро суҳбат учун белгиланган хонага йўл олишди.
Қайд қилинишича, Си Цзиньпин президентлик лавозимига қайта сайланган Назарбоевни сиёсий қўллаб-қувватлашини намойиш этиш учун Қозоғистонга ташриф буюрган. У навбатдан ташқари президентлик сайловларидан сўнг мамлакатга ташриф буюрган дастлабки чет давлат раҳбари бўлди.
Ташриф доирасида томонлар Ипак йўли иқтисодий камарини яратиш масалаларини муҳокама қилиши айтилмоқда.

Top