17:07 / 08.05.2015
1560

2023 йилда Туркия энергетик балансининг 30 фоизи тўлиб борувчи энергия манбаларига ўтказилади

2023 йилга қадар Туркия ҳукумати мамлакат энергетик балансининг 30 фоизини янгиланиб борувчи энергия манбаларига ўтказишни режалаштирмоқда.
Туркия энергия бозорини бошқариш органи раҳбари Мустафо Йилмазнинг сўзларига қараганда, кўрсатилган йилга келиб шамол электр станциялари қуввати 20 минг МВт ни ташкил этади.
Йилмаз Туркия табиий ҳодисалардан электр қуввати ишлаб чиқарувчи генераторлар яратиш учун улкан салоҳиятга эгалигини таъкидлаб ўтди. Айни пайтда регулятор 14та янги шамол тегирмонлари қурилишига талабнома олган.

Top