15:58 / 08.05.2015
2207

Beeline Тўрткўлда янги офис очди

2015 йил 8 май, Нукус. Алоқа оператори Beeline Қорақалпоғистон республикасининг Тўрткўл шаҳрида янги сотув ва хизмат кўрсатиш салонлари ишга туширилгани ҳақида хабар беради.
“Beeline шахсий офисларининг очилиши абонентларга юксак даражада хизмат кўрсатишни таъминлайди, - дейди Unitel‘нинг Ғарбий ҳудудий филиали директори Рефат Низамутдинов. – Мижозларга қулай шароитларни яратган ҳолда, уларни инновацион технологиялар ва ишончли алоқа билан таъминлаган ҳолда – биз Beeline‘нинг асосий омилларини бажармоқдамиз”.
Офис очилиши доирасида анъанавий офис очилиши маросими ва мукофотли совринлар ўйини бўлиб ўтди.
Тафсилотлар www.beeline.uz сайтида.

Top