07:20 / 08.05.2015
1818

Беларусда ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан амнистия эълон қилинди

Беларусь президенти Александр Лукашенко Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан амнистия эълон қилди. Бу ҳақда ички ишлар вазирлиги ҳукмларни ижро этиш бошқармаси бошлиғи Жанна Батурицкая Беларусь телеграф агентлигига маълум қилди.
Таъкидланишича, амнистия доирасида 8.6 минг судланган киши озод қилинади, улардан 2.2 мингтаси озодликдан маҳрум қилиш муассасаларида сақланмоқда.

Top