09:16 / 08.05.2015
7943

Ислом Каримов Москвага жўнаб кетди

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 2015 йил 8 май куни Москва шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Президент Ислом Каримов Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар доирасида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарларининг учрашувида иштирок этади. 

Top