18:57 / 08.05.2015
3394

Лукашенко Украина МДҲ дан чиқиб кетиши даргумонлигини айтди

Беларусь президенти Александр Лукашенко Украина МДҲ таркибидан чиқиб кетиши даргумон эканлигини, бироқ умумий бюджетни молиялаштиришни тўхтатиши сабабли ўзининг ташкилотдаги иштирокини де-факто якунламоқда, деб айтмоқда Бу ҳақда РИА “Новости” хабар берди.   

“Айни пайтда Украина ўзининг МДҲдаги фаолиятини якунламоқда, умумий бюджетни молиялаштирмаяпти. Украина бу бюджетни тўлғазиш бўйича Россиядан кейин иккинчи рақамли давлат эди”, деб айтди Лукашенко.

Лукашенко бундай баёнот билан МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий саммитида чиқди.

МДҲ давлатларининг кейинги саммити 2015 йилнинг октябрида ўтказилиши режалаштирилмоқда. 

Top