18:05 / 08.05.2015
15685

Маргарет Тэтчер: гўзал хонимнинг ўткир сўзлари

Буюк Британия бош вазири Маргарет Тэтчирнинг вафот этганига яқинда икки йил тўлади. Гарчи у бу ёруғ оламни тарк этган бўлсада, унинг амалга оширган ишлари ва фикр-мулоҳазалари тарих зарварақаларидан жой олиб улгурди. Унинг тажрибасидан фойдаланиш ҳамон давом этмоқда.

Ма́ргарет Хи́льда Тэ́тчер, баронесса Тэтчер – Буюк Британия тарихидаги энг биринчи аёл бош вазир бўлган. Бундан ташқари у бу лавозимда Британия бош вазирлари ичида энг кўп фаолият юритгани ҳам ҳисобланади — 11 йил. Бу кучли хоним ушбу лавозимга уч марта сайланган ва сўнгги муддатида ўз ихтиёри билан истеъфога чиққан.

Унинг ўткир тили туфайли Маргаретга журналистлар ажойиб тахаллус қўйишган. У барча нарсани мукаммал, ўз ўрнига қўйиб бажарарди. У ҳақиқатда “темир” эди, аммо ўзининг айтишича, у аввало, аёл ана ундан сўнг эса сиёсатчи.

Эътиборингизга “темир хоним” томонидан айтилган энг сара фикрларни ҳавола этамиз.

- Қачонки аёлнинг характери юзага чиқса у ҳақида “енгилтак” деган хулосага келишади. Ага шу ҳолат эркакда содир бўлса, унда унга “яхши бола” деб баҳо беришади.

- Агар якка ўзим қирқ саккиз нафар кишига қарши чиқишимга тўғри келса, ўша қирқ саккиз нафарга ачинган бўлардим.

- Бугун ўзларини кўрсатиш учун аёлларга жуда кенг имкониятлар яратилган: ҳатто уларнинг айримлари мамлакат бошқаришаяпти. Аммо юракдан бир нарсани айтишим мумкинки, бизга ханжардан кўра, аёлларнинг сумкаси кўпроқ ярашади.

-  Мени мутассил танқид қилаётганлар Темза тўлқинлари узра қадам ташлаб кетаётганимни кўришса, сузишни билмагани учун шундай қилаяпти, деган бўлур эдилар.

-  Қоидага кўра, ҳар қандай эркак ҳақида тасаввур ҳосил қилишим учун менга ўн сония етарли. Ана ундан сўнг, тасаввурим камдан-кам ҳоллардагина ўзгаради.

-  Мамлакатни унинг табиий ресурсларисиз ҳам обод қилса бўлади. Энг муҳими ресурсларни инсонлар ташкил этсин. Давлат истеъдод соҳибларига ўз эшигини очса кифоя.

Бу аёлнинг кучи, ўзига ишониши, мамлакатига бўлган муҳаббати, аёллик таровати кишини ҳайратга солади. У томонидан айтилган гапларни ёдда сақлаш, улардан куч олиб яшашда давом этмак лозим.

Сарвар Анвар ўғли тайёрлади.

Top